11 Апр 2016, 14:35 | |
Россия ва Саудия Арабистони каби йирик нефть олувчи давлатлар нефть олиш ҳажмини музлатиш бўйича келишувга келишга уринаётган бир пайтда, Эрон пастроқ нархда нефть сотиб, ўзининг бозордаги улушини оширишга интилмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. Эроннинг Миллий нефть компанияси май ойида Forozan Blend маркасидаги нефтни ўзининг рақобатчиси Saudi Aramco араб компаниясидан пастроқ нархда сотади, деб дарак берилмоқда Bloomberg маълумотларида. Эрон Light маркасидаги нефтни Осиё бозорида Яқин Шарқда ҳозирда мавжуд бўлган бошланғич нархдан пастроқ нархда таклиф қилмоқчи. Эрон миллий нефть компанияси май ойидан осиёлик мижозлар учун Forozan нефтини Уммон ва Дубай нефтидан 2,43 долларга пастроқ нархда сотмоқчи. Бу нарх Saudi Aramco нефтидан 3 цент камроқни ташкил қилади. Эроннинг оғир нефти Осиёда Уммон ва Дубайдаги нефтдан 2,60 доллар пастроқ нархда сотилади. | |
| |
Просмотров: 522 | |
Всего комментариев: 0 | |