Жаҳон банки: Рубль қадрсизланишда давом этиши мумкин
07 Апр 2016, 13:08

Жаҳон банки экспертлари рубль курси янада пасайишини башорат қилишмоқда. Бу ҳақда банкнинг Россия бўйича бош мутахассиси Биржит Ҳанзлга асосланиб Rambler News Serviceхабар тарқатган.

"Биз ҳисоб-китобларимизда рублнинг ҳозиргидан кўра кучлироқ қадрсизланишини тахмин қиламиз", -дея унинг сўзларини келтиради ахборот агентлиги.

Шу билан биргаликда, Халқаро молия ташкилоти вакили Ҳанзль 2017 йилда рубль курси кўтарилишини башорат қилган бўлсада, аниқ рақамларга тўхталмаган.

7 апрель учун рублнинг расмий курси бир доллар— 68,52 рубль, бир евро — 77,81 рубль сифатида белгиланган.

Бундан аввал, 23 март куни Россия бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович рублнинг заифлашуви Россия иқтисодиётининг барқарорлашувига ёрдам бераётгани ҳамда экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаётганини айтган эди.

18 март куни Россия банки (Марказий банк) раиси Эльвира Набиуллина ҳам шу мазмунда баёнот берганди.

Унинг фикрича, Россия иқтисодиёти рублнинг сузувчи курси ёрдамида замонга тезроқ мослашган.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 409 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0