Японияда зилзиладан кейин вулқон ҳаракатга келди
16 Апр 2016, 11:10 | |
Ўтган 2 кун ичида Япониянинг Кюсю оролида юз берган иккита кучли зилзила оқибатида кўплаб талофатлар кўрилди. 10 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳат олди. Бироқ кўргуликлар шу билан тўхтамади: мутахассислар 16 апрель эрталабки вақт Кумамото префектурасида Асо вулқони отила бошлаганини қайд қилишди. Япон ОАВ маълумотларига кўра, вулқон отилиши катта бўлмаган. Унга 5 даражалик тизим бўйича 2-хавф даражаси берилди. Асо вулқони ҳавога 100 метр баландликдаги кул ва тутун устунини отган. Бу ҳолат ҳудуддаги авиаалоқага таъсир қилмаган. Мутахассислар вулқон отилиши ва зилзилалар ўртасида алоқа борлигини инкор қилишмоқда. | |
| |
Просмотров: 606 | |
Всего комментариев: 0 | |