16 Апр 2016, 11:17 | |
Япония метеорологлари Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото вилоятида маҳаллий вақт билан 16 апрелга ўтар кечаси содир бўлган икккинчи зилзила биринчисидан 16 марта кучлироқ бўлганини ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Япон мутахассисларининг фикрича, 1-зилзила янада кучлироқ 2-зилзила олдидан дастлабки зилзила бўлган. 7,3 магнитудали 2-зилзиладан кейин "афтершок" деб номланувчи бир қатор сўнувчи силкинишлар юз берган. Айни вақтда 25 та бундай силкиниш юз бергани қайд қилинган. 2-зилзила ҳам 1-зилзила юз берган тектоник плиталар бўйлаб юз берган, бироқ анчагина кучлироқ бўлган. Табиий офат оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 760 киши шифохонага тушди. Қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳудуддаги 6,4 магнитудали 1-зилзила 14 апрелда юз берганди. | |
| |
Просмотров: 590 | |
Всего комментариев: 0 | |