Мексикада Pemex компанияси заводида портлаш юз берди
14 Апр 2016, 09:09
Мексиканинг Чьяпас штатида Cactus газни қайта
ишлаш заводида портлаш юз берди. Шу сабабли
Pemex давлат нефть-газ компаниясига тегишли
корхонадан 2 мингга яқин одам эвакуация
қилинган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида
маълумот берилмаган.
Pemex матбуот хизмати Twitter’даги саҳифасида
назорат қилинувчи газ отилиши ва ундан кейинги
газ алангаланиши юз берганини маълум қилган.
Завод ўз ишини одатий тартибда яна бошлаган.
Фавқулодда вазиятга электр таъминотидаги
узлишлар сабаб бўлгани айтилган.
Pemex объектларида авариялар юз бериши учраб
турадиган ҳолатдир. Бир йил аввал Мексика
бўғозидаги компанияга тегишли Abkatun денгиз
платформасидаги ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок
бўлган, 45 киши жароҳат олганди.
Добавил: ischarli |
Просмотров: 507 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0