Мўғулистонда чиройли либосдаги аёлнинг қадимий мўмиёси топилди
14 Апр 2016, 08:50
Мўғулистоннинг Ховд шаҳридаги тарих музейи
археологлари Олтой тоғларида қадимий турк
аёлига тегишли мўмиёни топишди. Топилма 1500
ёшлар атрофида деб баҳоланмоқда.
Қазилма ишлари турк аҳолиси ҳудудидаги
денгиздан 3000 метрга яқин баландликда
ўтказилди. Бу ерда тахминан эрамизнинг 552-745
йилларида дафн маросими бўлганлиги қайд
этилди. Археологлар фикрича, дафн этилган
аёлнинг устида қимматбаҳо кийим бўлишига
қарамай, у бой оиланинг аъзоси бўлмаган.
Дафн этилган мурда 3 метр чуқурликка кўмилган
бўлиб, мўмиё паст ҳарорат туфайли яхши
сақланган. Тана синчковлик билан текширилгач,
мутахассислар марҳуманинг ёшини аниқ айта
олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида Daily Mail
тадқиқотчи Б. Сухэ-Баторнинг сўзларига таяниб
хабар беради.
Шунингдек, қазишма давомида от эгари ва жилови,
дизгин, лойдан ясалган кўза, ёғоч тоғора ҳам
топилган. Тадқиқотчилар от қурбонлик учун олиб
келинганлигини қайд этишмоқда. Бундан ташқари,
мўмиёланган аёл ёнидан пахта, қўй жуни ва туя
терисидан тикилган кийимлар ҳам топилган. Баъзи
матоларда кашта намуналари сақланиб қолган.
“Қазилма натижалари шундан далолат берадики,
қадимий турклар санъатсевар усталар бўлишган.
Қабр бадавлат аёлники бўлмаганини ҳисобга олган
ҳолда биз ҳунар кўникмалари барча аҳоли орасида
кенг ривожланганини сезишимиз мумкин”, - дейди
Сухэ-Батор.
Биринчи турк қабилалари эрамизнинг VI аср
бошларида Марказий Осиёда пайдо бўлган ва
кейинчалик ҳозирги Сибирь ҳудудига кўчиб ўтган.
Хитой қўлёзмаларида Буюк ипак йўлининг
қурилиши бошида турклар илк бор зикр этилган.
Шунга мувофиқ, турклар ўз тили, маданияти ва
ёзувига эга.
Қабилалар дафн маросимларида тобут устига унга
зулматли оламда керак бўлиши мумкин бўлган
барча зарур буюмларни қўйиб кўмишган.
Мўғулистонлик археологлар бу каби қадимий дафн
маросими илк бора Марказий Осиё ҳудудида
топилганлигини қайд этишди. Бу каби ноёб
удумлар олимларга қадимий Мўғулистонда яшаган
туркларнинг эътиқод ва маросимлари ҳақида янги
маълумотларни қидириб топишга ёрдам беради.
Добавил: ischarli |
Просмотров: 564 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0