Пекинда турар жой биносида газ портлашидан кейин 160 дан кўпроқ одам эвакуация қилинди
11 Апр 2016, 14:07 | |
Хитой пойтахти Пекинда турар жой биносида газ портлаши ва ундан кейин чиққан ёнғин оқибатида 160 дан кўпроқ одам эвакуация қилинди, бир киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда "Фачжи ваньбао" газетаси. Яна 2 киши жароҳат олган. Ёнғин майдони 300 кв метрни ташкил қилган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар умумий ҳисобда 8 кишини қутқариб қолишган, деб маълум қилмоқда газета. "Синьхуа" ахборот агентлиги маълум қилишича, маиший газ Хайдянь туманидаги турар жой биносида кундузи портлаган. Агентлик маълумотларига кўра, уйда қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлган. Ишлар давомида эҳтиётсизлик туфайли газ қувурига шикаст етказилган ва бунинг оқибатида газ портлаб, ёнғин чиққан. | |
| |
Просмотров: 502 | |
Всего комментариев: 0 | |