Пол Уокернинг қизи отасининг ўлими учун дўстининг оиласидан $10 млн ундирди
11 Апр 2016, 13:57

Автоҳалокатда вафот этган актёр Пол Уокернинг қизи отасининг ўлими учун $10 млн товон пули ундирди. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар беради.

Маълум бўлишича, қиз мазкур суммани автомобилни бошқараётган ҳайдовчи Рожер Родаснинг оиласидан олган.

Уокерлар оиласининг адвокати берган маълумотларга кўра, ушбу пуллар актёр ишлаши мумкин бўлган пулнинг бир қисми холос.

Уокер 2013 йилнинг ноябрь ойида вафот этган. Актёрнинг дўсти Рожер Родас ўзининг Porsche Carrera GT автомобилини рухсат берилган 72 км/с тезлик ўрнига соатига 130–150 км тезликда бошқарган. Оқибатда автомобиль бошқарувни йўқотиб, электр устунга бориб урилиб ёниб кетган. Оқибатда ЙТҲда икки эркак ҳам ҳалок бўлган.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 452 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0