Актёр Улуғбек Қодиров тўйларда қўшиқ айтишни бошлади
11 Апр 2016, 14:14

Актёр Улуғбек Қодиров тўйларда қўшиқ айтишни бошлади.

Бу ҳақда “Бекажон” газетасига асосланиб, “Дарё” нашри хабар бермоқда.

“Унинг ‘Ёмғир’ номли қўшиғи интернет сайтлари орқали премьера қилиниб, оммага тақдим этилганидан кўпчилик хабардор. Энди Қодиров тўйларда қўшиқ айтишни бошлади”, —деб ёзади газета.

Газета хабарида қайд этилишича, Қодировнинг Тошкентдаги тўйхоналардан бирида қўшиқ куйлаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали тарқалган.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 583 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0