Голливуд актёри Жим Керри официант қизга катта миқдорда чойчақа берди
11 Апр 2016, 14:39

Ўтган дам олиш кунларини дўстлари ва яқинлари билан Митпэкинг шаҳридаги қаҳвахоналардан бирида ўтказган Жим Керри ўзининг сахий инсон эканлигини намойиш этди. 

Кечки овқатни тановвул қилиб бўлган актёрга ҳисоб варағини олиб келишади. У ерда актёрнинг $151 доллар тўлаши кераклиги ҳақида ёзилган эди. Бироқ актёр унга қўшимча равишда официант қизга 225 доллар чойчақа берган. 

Жим Керри официантга катта миқдорда чойчақа берган биринчи таниқли шахс эмас. Ундан аввал актриса Эми Шумер барменга 77 доллар ўрнига 1000 доллар тўлагани маълум бўлган эди.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 454 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0