ЛОЛА БОЛАЛАРНИ КАСТИНГГА ТАКЛИФ ҚИЛДИ
15 Апр 2016, 15:35

Хонанда Лола Йўлдошева янги клип суратга олиш учун кастинг эълон қилди.

“Эркатой” деб номланган таронага олинадиган клипга жинси, бўйи, вазнидан қатъи назар 1 дан 12 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади.

Кастинг 16 дан 19 апрелга қадар ўтказилади.

Ҳакамлар ҳайъати сифатида Лола Йўлдошева, Санжар Маткаримов ҳамда Наримон Султонхўжаевлар иштирок этади.

Ғолиблар 20 апрель куни эълон қилинади.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 549 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0