Муниса Ризаева Instagram`да мухлиси билан уришиб кетди
11 Апр 2016, 14:36

Хонанда Муниса Ризаева Instagram ижтимоий тармоғида анча фаол санъаткорлардан бири. У деярли ҳар қадамини суратга олиб, уни мухлислари билан бўлишади. 

Яқиндагина у жарроҳлик амалиётини ўтказгани сабаб, шифохонада эканлигини билдириб, сурат жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча хонанда “Тож” гуруҳи яккахони Тоживой Шукуровнинг хонадонида меҳмон бўлганини билдириб, таклиф учун ҳамкасбига миннатдорчилик билдириб, сурат жойлади. 

“Таклиф учун катта раҳмат, Тоживой ака! Мне было безумно приятно!!! Спасибо за приглашение”, дея изоҳлади хонанда суратни.

 Суратни мухлислардан бири: 

“Шу санъаткорларга рус тилида гапириш ‘мода’ми ёки ўзбек тилини билмайсизларми ростанам..” дея изоҳлади. 

Мазкур изоҳ Мунисани жиғибийрон қилди. Буни хонанданинг мухлисга жавобидан билиш қийин эмас: 

“Сиз ўзбек бўла туриб, Россияда нима қилиб юрибсиз? Сизга нима қайси тилда гаплашяпман? Хоҳлаганимни қиламан. Тушунтира олдимми?”

Добавил: ischarli |
Просмотров: 562 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0