ШОҲРУҲХОН АСАЛГА АТАБ ҚЎШИҚ КУЙЛАДИ
15 Апр 2016, 15:38

Хонанда Шоҳруҳхон актриса Асал Шодиевага атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ “Севгимсан” деб номланади.

Бу ҳақда “Бекажон” газетаси хабар бермоқда. 

Аввалроқ хонанда ва актрисанинг тўйдан олдинги фотосессия ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Газета мухбирлари Асал Шодиева билан боғланиб, шу мавзуда савол беришганида актриса бу ҳақда гапиришни истамаган. Уларнинг муносабатлари жиддийлиги тобора ошкор бўлиб бораётган бўлса-да, ҳалигача на Шоҳруҳхон ва на Асал бу ҳақда расмий маълумот бермаган.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 606 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0