Шоҳруҳхон ва Асал тўйдан олдинги фотосессияни ўтказишди(Фото)
06 Апр 2016, 14:16

Бугун, 6 апрель куни яна бир ўзбек шоу-бизнеси вакили, актриса Асал Шодиева ҳам туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан актрисанинг таниш-билишлари, дўстлари ва мухлислари уни ижтимоий тармоқлар орқали туғилган кун билан табрикламоқда.  

Хусусан, хонанда Шоҳруҳхон ўз саҳифасига Асал билан тушган янги расмини жойлаштириб, уни “Жиддий кун билан!” дея изоҳлади. Ушбу суратга изоҳ қолдираётган бошқа интернет фойдаланувчилари авваламбор, Асални таваллуд айёми билан табриклаб, сурат хонанда ва актрисанинг тўйдан олдинги фотосессиясига тегишли эканлигини тахмин қилган. Шоҳруҳхон бу мавзудаги саволларни ҳозирча очиқ қолдирмоқда. 

Шу ўринда Асал Шодиева ҳам ўзининг Instagram`даги саҳифасига янги сурат жойлаб, уни “Бизда янги фотосуратлар” дея изоҳлади. Бу сурат Шоҳруҳхон билан тушган сурат билан бир вақтда ишланганини пайқаш қийин эмас. 

 

Уларни суратга олган Sadikovphotography`нинг асосан тўй учун фотосессиялар суратга олишини инобатга олсак, интернет фойдаланувчиларининг хонанда ва актриса тўйдан олдинги фотосессияни ўтказишгани ҳақидаги тахминлари ўз тасдиғини топади. 

 

Уларнинг муносабатлари қай тарзда ривожланишини эса вақт кўрсатади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Antiqa.Net” жамоаси номидан Асал Шодиевани туғилган куни билан табриклаймиз.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 572 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0