Дрон ва вертолёт гибриди илк парвозни амалга оширди
11 Апр 2016, 14:11

Германиянинг e-volo компанияси учувчи ёрдамида бошқариладиган мультикоптер Volocopter VC200 гибрид қурилманинг парвозига оид илк видеотасвирларни интернет тармоғига жойлаштирди. 18та паррак ўрнатилган учар қурилмани компания раҳбари Александр Цозел бошқарган.

Гибрид қурилма жойстик ва сенсор панель ёрдамида бошқарилади.

Volocopter VC200 қурилмасининг максимал учиш вазни 450 килограммни, максимал баландлиги 2 километрни ташкил этади.

Синов парвози чоғида вертолёт-мультикоптер тезлигини соатига 25 километргача чиқарган. Аммо, шунинг ўзи ҳам шахсий аэротакси бизнесига туртки бўлиши айтилмоқда.

Айтиш жоизки, интернет тармоғида қўлбола мультикоптерлар парвозига оид кўплаб лавҳаларни топиш мумкин. Аммо, уларнинг аксари бор-йўғи бир неча метрга кўтарилган ҳамда тезда қўнишга мажбур бўлган.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 541 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Love
Love 11 Апр 2016, 22:50
hamma yoqda dronlar
+1