Хитойда болаларни дастурлаш асосларига ўргатувчи робот яратилди
11 Апр 2016, 14:26

Хитойнинг Makeblock компанияси тўртинчи марта болаларни дастурлаш асосларига ўргатувчи Codeybot роботини ишлаб чиқаришга маблағ йиғиш учун Kickstarter сайтига қайтиб келди.

Гап анъанавий кодлар жамланмаси ҳақида эмас, балки алгоритмларнинг тушинилиши ва тузилиши ҳақида кетмоқда.

Codeybot роботини Kickstarter сайти орқали 99 долларга буюртма бериш мумкин. Робот деярли барча текис юзаликларда юра олади ва йиқилмаслик учун ўз балансини ушлаб туради. Унинг олд томони диод лампалари билан жиҳозланган бўлиб, улар робот ҳиссиётларини кўрсатишга хизмат қилади.

Махсус ўйин кўринишидаги iOS мобил дастури орқали болалар Codeybot`га вазифалар бериб, ҳаракатларнинг кетма-кет алгоритмларини яратишади.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 621 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0