Олимлар биринчи марта ствол ҳужайларидан терининг ташқи қатламини ўстиришди
04 Апр 2016, 12:20

Япониянинг Физик ва кимёвий тадқиқотлар маркази шифокор-олимлари индуцирланган ствол ҳужайларидан (iPS-ҳужайралар) терининг ташқи қатлами ва тук илдизларини ўстиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда. 

"Бизнинг тадқиқотлар ствол ҳужайралари ёрдамида тана аъзолари ёки тўқималарини етиштириш мумкинлигини кўрсатади. Бу фан тараққиётидаги катта қадамдир. Лойиҳамизнинг якуний мақсади жиддий куйиш жароҳатларида кўчириб ўтказиш мумкин бўлган инсон терисини ствол ҳужайраларидан етиштириш усулини топиш ҳисобланади", деб айтди лойиҳа раҳбари профессор Цудзи Такаси.

Олимлар тажриба йўли билан тук қопламасига туғма эга бўлмаган дала сичқонига махсус протеин билан аралаштирилган 30 та гуруҳ ствол ҳужайраларини ўтказишга муваффақ бўлдилар. Бир ой ўтмасдан ҳужайралар яшаб кетган. Тажриба сичқонида тери ёғи ишлаб чиқилиб, тук ўса бошлаган. Тез орада сичқон терисининг ташқи қатлами тўлиқ тикланган.

Бироқ таъкидланишича, регенератив тиббиётнинг бош муаммоси ҳозирча ҳал қилинмаган. Кўплаб замонавий тадқиқотчиларнинг фикрича, етиштирилган тўқималарнинг ўтказилиши ёмон сифатли ўсимталарнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Добавил: ischarli |
Просмотров: 525 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0